Диний-маърифий соҳа ахборот (матбуот) хизмати ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди
Диний-маърифий соҳа ахборот (матбуот) хизмати ходимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди
Жорий йилнинг 28 февраль куни, Дин ишлари бўйича қўмита, АОКА ҳамда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ҳамкорлигида диний-маърифий соҳада фаолият олиб бораётган ахборот хизмати ходимлари учун семинар-тренинглар ташкил этилди.
Мазкур ўқувлар давомида тингловчиларга «Ёшларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишда диний-маърифий сайтларнинг роли: муаммо ва ечимлар», «Расмий муносабат билдириш, танқидий материаллар билан ишлаш хусусида», Ижтимоий тармоқ саҳифалари кўринишини янгилаш, фаолият самарадорлигини ошириш, контент тайёрлаш бўйича муҳим таклиф ва тавсиялар" каби долзарб мавзуларда муҳим маълумотлар берилди.
Семинар-тренинг савол-жавоб шаклида ва қизиқарли фикр-мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
28.02.2024.