Навоийга таъзим, Бобурга эҳтиром!

Жорий йилнинг 9 февраль куни Дин ишлари бўйича қўмитада Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов табрик нутқи билан очиб берди. 

Шундан сўнг, меҳмон сифатида таклиф этилганлар томонидан буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий ҳамда З.М.Бобурнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши хусусида фикрлар билдирилди.

Ушбу икки аллома ўзларининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллагани таъкидланди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита 

Ахборот хизмати