Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилиндилар

Жорий йил 9 февраль куни, Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.

Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. 

Йиғилишда иштирок этган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Кенгашидаги фаолиятларида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

09.02.2024