Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили

Куни кеча, 3  февраль куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Инсоний биродарлик ва динлараро мулоқот – халқаро ҳамжиҳатлик омили» мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Юртимизда илк маротаба ўтказилган халқаро илмий-амалий семинарнинг мақсади ­– инсоний биродарлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ўзаро ҳурмат ва диний эътиқодлар хилма-хиллигини тушуниш дунё халқлари ўртасида тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашда муҳим омил эканини яна бир бор исботлашдан иборат бўлди.

Семинар давомида сўзга чиққан иштирокчилар томонидан турли мавзуларда маърузалар тингланди.

Тадбир сўнггида маърузачиларга сертификатлар топширилди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

04.02.2024