“Ijro.gov.uz” ва “Edo.ijro.uz” тизимларида ишлаш бўйича семинар 

Жорий йилнинг 19 январь куни Дин ишлари бўйича қўмитада “Ijro.gov.uz” ва “Edo.ijro.uz” тизимларида ишлаш, шунингдек, мазкур тизимлар орқали Қўмитага берилган вазифаларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Қўмита бўлим бошлиғи А.Агзамов томонидан  юқори турувчи ташкилотлардан келиб тушган топшириқларнинг бажарилиш ҳолати ҳамда келгусидаги режалар хусусида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ўтган 2023 йилда Қўмитага белгиланган вазифаларниг барчаси ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажарилгани таъкидлаб ўтилди.

"2024 йилда Қўмита ходимларининг соҳавий билим ва малакаларини ошириш ҳамда маънавий-маърифий кўникмаларини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси"га мувофиқ мазкур йўналишдаги тадбирлар йил давомида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

 

19.01.2024.