«Бағрикенг диёр» номли фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Бағрикенглик ҳафталиги доирасида 15 ноябрь куни Тошкент Фотосуратлар уйида «Бағрикенг диёр» номли фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазмада 60 га яқин фотоасарлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган бўлиб, унда 
Ўзбекистонда мавжуд йирик диний конфессиялар раҳбарларининг ўзаро дўстона алоқаларини, мамлакатимиздаги турли диний ташкилотлар, ибодатхоналар, уларнинг эмин-эркин фаолиятини, байрам ва тантаналар, диний урф-одатларни намойиш этувчи фотосуратлар жамланган. 

Кўргазманинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар томонидан томошабинлар диққатига ҳавола этилаётган фотоасарларда юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик акс эттирилгани ҳақида сўз юритилиди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати

15.11.2023.