Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида малака ошириш ўқувлари давом етмоқда.

144 соатга мўлжалланган мазкур ўқувлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман/шаҳар бош мутахассислари учун ташкил етилди. 

Ўқувларга турли вазирлик ва идоралардан масъул ходимлар ҳамда соҳанинг малакали мутахассислари жалб етилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов томонидан “Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида дарс машғулоти бўлиб ўтди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита ходимларининг соҳадаги масъулияти, жойларда амалга оширилиши белгиланган ишлар дастури, ижро интизоми, фуқаролар билан ишлаш ва ҳудудларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалалари, диний ташкилотлар фаолияти, тарғибот тадбирларини самарали ташкил етиш механизмлари бўйича фикр алмашилди.

Шунингдек. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъул ходими Н.Aлиханова томонидан “Соғлом турмуш тарзига амал қилишда тўғри овқатланишнинг аҳамияти” мавзусида семинар-тренинг ташкил етилди. Мазкур дарс машғуотида юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, тўғри овқатланиш гигийенаси ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш масалалари борасида тавсиялар берилди.

Малака ошириш ўқувлари давом етмоқда.

 

Дин ишлари бўйича қўмита 
Ахборот хизмати