Бугун, 2-май куни Жиззах вилояти мусиқали драма театри биносида Республика ишчи гуруҳи томонидан “Вилоятда ижтимоий-диний вазиятни соғломлаштириш, радикал қарашларга та’сирчан чораларни кўриш” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоят ташкилот ходимлари, ўқувчи-талабалар ва бошқа фаоллар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита вакили Илҳом Ма’рупов сўзга чиқиб, миллий қадрият ва урф-одатларимизга содиқлик, аввало она Ватанга муҳаббат, юрт тинчлиги, мамлакатимизда инсон манфаати учун олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик ва ёшларни турли ёт ғоялар та’сирига тушиб қолиш оқибатлари ҳамда шукроналик туйғулари ҳақида ўз фикрларини билдирди.