Сурхондарёда Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ҳамда вилоятдаги диний-маърифий соҳа ходимлари томонидан давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида ўтказилаётган давра суҳбатлари давом этмоқда.

Хусусан, бугун Сариосиё тумани маданият маркази ҳамда ҳудуддаги қатор умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирларда сўзга чиққан соҳа ходимлари ёшлар онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтириш муҳим эканлигини таъкидладилар.

Комил инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш учун ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, бўшлиқ ўрнини вайронкор ва бузғунча ёт ғоялар эгаллашининг олдини олиш учун эса фақат ўқиш, илм ўрганиш жоизлиги давра суҳбатларида асосли тарзда тушунтирилди.