Унда марказий аппарат, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспексияси, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси ҳамда қўмита тасарруфидаги корхона ва таълим муассасалари ходимлари иштирок етди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси маслаҳатчиси Илхом Маърупов сўзга чиқиб маънавий-маърифий масалалар бўйича батафсил тушунчалар берди.

Таъкидланганидек, тарихий уламоларимиз ва уларнинг дунё тамаддунидаги юксак аҳамиятини бугун барча давлатлар халқлари еътироф етмоқда.

Шунингдек, юртимиз ва хорижда рўй берган аҳамиятга молик воқеалар батафсил таҳлилий тарзда тушунтирилди.

И.Маърупов юртимизда ҳукмрон бўлган тинчликни қадрига йетиш ва уни сақлаш ҳар бир давлат хизматчисининг, ҳар бир фуқаронинг муҳим вазифаси еканлигини таъкидлади.