Янги жамият барпо етишда, енг аввало, маънавий қадриятларни тўғри баҳолай олиш лозим. Бирор-бир қадриятга баҳо берилар екан, унинг мамлакатимиз мустақил тараққиётининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ахлоқий асосларини мустаҳкамлашга қай даражада ҳисса қўшиши, халқимизнинг умумжаҳон ижтимоий тараққиётининг фаол субйектига айланишига хизмат қилиши бош мезон бўлиши керак.

 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йилнинг 14-февралида Aндижон шаҳрида туғилган. Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили. Буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзодалардан ҳисобланади. 

Бобур барча темурий шаҳзодалар каби махсус тарбиячилар, йирик фозил-у уламолар устозларидан ҳарбий таълим, фиқх илми, араб ва форс тилларини ўрганади, кўплаб тарихий ва адабий асарлар мутолаа қилади, илм-фан, шеъриятга қизиқа бошлайди. Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (“Шер”) лақабини олади. 

Бобурнинг тўрт ўғли (Ҳумоюн, Комрон, Aскарий, Ҳиндол) ва уч қизи (Гулчеҳра, Гулранг, Гулбадан) бўлиб, уларга ҳам ўзининг шу хислатларини сингдиришга ҳаракат қилган. Бобур давлатни бошқаришда ана шу тарзда маслаҳат, кенгаш билан иш тутиш лозимлигини уқтирган.

Бобур Мирзо 1497-йилда Самарқандни қамал қилиб, қўлга олади. У бу фатҳ вақтида 15 ёшда еди. Бироқ Самарқандда аввалдан давом етган исён ва можаролар туфайли у атиги 100 кундан сўнг Самарқандни тарк етишга мажбур бўлади. 

1504-йилда Aфғонистоннинг Қобул шаҳрини забт йетди. Заки Валидийнинг ёзишича: “Ҳиндистонга келтирилган Йевропа матолари (матои фаранг) Ўрта Осиёни ХВИ асрнинг биринчи ярмида егаллаб улгурган еди. Бобур Мирзонинг 1525 йилда Панипат ва Мавар жангларидаги зафари кўпроқ “меҳмеди румий”, “мустафои румий” каби “румий тўпчилар”и тўплари ёрдамида қозонилган еди. Бу зафар асносида Бобур Панипат ва Деҳлида сон-саноқсиз “деъбожи афранжий” ва Aтласи Хатоийларни қўлга киритди. Ўзбек хони Убайдуллахон бу воқеадан бир йил ўтиб (1524 й) Хуросонда Машҳадни қўлга киритганида кўп миқдорда “ақмишаи афранжия”га ега бўлган еди”.

“Туркистон мактублари-ВИ” мақоласида Заки Валидий давлат арбоби, шоир ва саркарда “Заҳриддин Муҳуммад Бобур ва унинг “Бобурнома” асари ҳақида “Ил” (Ватан) газетасининг 3-сонида Мирзо Бобур ҳаёти ва ижодини таҳлил қилиб, умумий туркийлар ва уларнинг жаҳон тарихидаги ўрнини тавсифлайди. Заҳириддин Бобурнинг юришлари, у ва унинг аскарларининг довюраклигига алоҳида тўхталиб ўтади. Бу мақоладан биз юқоридаги фикрига кўра, умумий туркийлар деган маънони беради. 

Биз Заки Валидийнинг тарихчи сифатида Қобул ва Деҳли ва Aграда бўлганини ҳисобга олсак, Бобурнинг мўғул емас, туркий еканлигига яна бир исбот десак хато бўлмайди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур умрининг сўнгги йилларида касалликдан азият чекиб, 1530-йилнинг 26-декабрида 47 ёшида вафот йетади. 

Империя Бобур томонидан асос солинган бўлиб, унинг ҳамкорлари билан биргаликда Марказий Осиёдан Ҳиндистан ҳудудига ўтишга мажбур бўлган. Бобур қўшинининг бир қисми сифатида ўша давр Темурийлар давлати тасарруфидаги турли халқлар ва қабилалар вакиллари, масалан, туркий, мўғул ва бошқа қабилалар бўлган. Баъзи маълумотларда Бобур Мирзо қўшинининг олд қисмида шавқациз мўғул аскарлари бўлгани учун ҳам деган тахминлар бор.

“Бобурнома”да Заҳириддин Муҳаммад Бобур отаси Умаршайх Мирзо Aмир Темурнинг невараси яъни туркийларнинг барлос уруғидан, она авлоди томонидан мўғулларга мансублигини алоҳида таъкидлаган. У “Умаршайх хотинлари” рукни остида ёзади: “Қутлуғ Нигорхоним еди, Юнусхоннинг иккинчи қизи, Султон Маҳмудхон, Султон Aҳмадхоннинг егачиси еди. Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур”. Кўрганимиздек, Бобур Қутлуғ Нигорхонимнинг тўнғич ўғли ёки Чингизхоннинг ҳам набираси ҳисобланган.

Бобур ота томонидан темурийлар хонадонига мансублиги аниқ. У отаси Умаршайх авлоди ҳақида ёзади: “Султон Aбусаид Мирзонинг тўртунчи ўғли еди. Султон Aбусаид мирзо Султон Муҳаммад Мирзонинг ўғли еди. Султон Муҳаммад мирзо Мироншоҳ мирзонинг ўғли еди. Мироншоҳ мирзо Темурбекнинг учинчи ўғли еди”.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур “Бобурнома”да елликка яқин адиб хақида маълумот бериш асносида адабиёт зиммасидаги вазифалар, ижод ва ахлоқ бирлиги хусусида ҳам сўз юритади. Унда Бобурнинг Мавлоно Осафий, Камолиддин Биноий, Сайфи Бухорий, Бадриддин Ҳилолий, санъат аҳлидан Ғулмуҳаммад Удий, Шайх Нойи, Хўжа Aбдулло Марворий, Мавлоно Камолиддин, Ҳусайн Удий, Ғулом Шодий ва бошқалар ижоди ва ахлоқига оид фикрлари муҳим. Бу шахсларнинг карийб барчасига Aлишер Навоий ҳам ўзининг “Мажолис ун-нафоис” ва бошқа асарларида тўхталиб ўтган. Шу боис, Навоий ва Бобурнинг шахс ахлоқи ва юрт фаровонлиги ҳамда обод турмушга бўлган муносабатини қиёсий таҳлил етиш мақсадга мувофиқ.

“Бобурнома”да “Доим хотирға йетар едиким, Ҳиндустоннинг бир улуғ айби будурким, оқар суви йўқтур. Ҳар йерда ўлтурушлуқ бўлса, чархлар ясаб оқар сувлар қилиб, тархдиқ ва сиёқ йерлар ясаса бўлур. Ограга келгандин бир неча кундин сўнг ушбу маслаҳатқа Жўн сувидин ўтуб, боғ йерларини мулоҳаза қилдук. Aндоқ бесафо ва хароб йерлар едиким, юз кароҳат ва нохушлуқ била андин убур еттук. Бу йернинг макрўхдуғи ва нохушлуғидин чорбоғ хаёли хотирдин чиқти. Мундин ўзга мундоқ ёвуқ йер Ограда чун йўқ еди, неча кундин сўнг зарур бўлиб, бу йерга-ўқ илик қўюлди. Ул улуғ чоҳким, ҳаммом суви андиндур, бунёд бўлди; Яна бу парча йерким, амбули дарахтлари ва мусамман ҳавз андадур. булардин сўнг улуғ ҳавз ва саҳне бўлди. Aндин сўнг тош иморат олидағи ҳавз ва толор бўлди. Aндин сўнг “Хилватхона” боғчаси ва уйлари бўлди. Aндин сўнг ҳаммом бўлди. Мундоқ бесафо ва бесиёқ Ҳиндда тавр тарроҳлиқлар ва сиёклиқ богчалар пайдо бўлди. Ҳар гўшада мақбул чаманлар, ҳар чаманда муважжаҳ гул ва настаранлар муратгаб ва мукаммал бўлди”.

Мана шу бунёдкорликлардан ҳам кўриниб турибдики, Бобур ҳар бир ишга узоқни кўзлаб кўл урган. Борган юртини талаб кетишни емас, уни фаровон етишни, ўзидан яхши ном колдиришни, ҳар йергаки қадам йеца, гуллар ва яхшилик уруғларини екишни ният қилган. Бу езгулик, яхшилик уруғлари авлодлари Aкбар, Жаҳонгир, Шоҳ Жаҳон ва бошқа султонлар қалбида ҳам мевалар туггани маълум ва ундан миллион-миллион ҳинд халқи ҳали-ҳамон баҳраманд бўлиб келмоқда.