16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан Самарқанд давлат тиббиёт университетида  "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси ва университет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

Йиғилишда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган янгиликлар, ислоҳотлар ҳамда дин ниқоби остида ғаразли мақсадларини амалга оширишга уринаётган ёт кучлар, "оммавий маданият" унсурларидан ҳимояланиш, миллий-диний қадриятларни асраб-авайлаш борасида батафсил маълумот берилди.
 
Бу каби тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати