Дастлаб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада навбатдаги “Сиёсий маърифат соати” бўлиб ўтди. Дастлаб, юртимиз ва хорижда рўй берган аҳамиятга молик воқеалар ҳақида мухтасар маълумот берилди.

Шунингдек, бугун Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент давлат юридик университети профессори, фан арбоби Ҳалим Бобоев  ўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбирда давлат мадҳияси жамоа томонидан жўр бўлиб айтилди. Сўнгра, маърузачи томонидан Давлат рамзлари, хусусан, байроғимизнинг аҳамияти, мустақил давлатчилигимизда тутган ўрни алоҳида эътироф этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати