“Сиёсий маърифат соати” маҳаллий ҳамда хорижий муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнларни қамраб олаётгани билан тобора катта аҳамият касб этиб бормоқда.

Шубҳасиз, маърифий ўқув соатлари вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун мазмунли бўлмоқда.  

Бугунги ўқув соати ҳам Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари учун ҳам фойдали маълумотларга бой бўлди. Дастлаб, юртимиз ва хорижда рўй берган аҳамиятга молик воқеалар ҳақида мухтасар маълумот берилди.

Шунингдек, маърузачилар томонидан “Раҳбар кадрлар захирасини тайёрлашнинг янги тизими" ва  “Жамоада ижтимоий муҳитга таъсир қилувчи омиллар” каби мавзулар юзасидан батафсил маълумот берилди.

Мазкур ўқув соати материаллари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ижтимоий тармоқ саҳифалари ҳамда ilm.argos.uz малака ошириш платформасида эълон қилинмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати