#ҳудудлар

Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” ва “Диний омиллар ва уларнинг ҳаётидаги аҳамияти” мавзуларида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янгиликлар ва ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат, миллий-диний қадриятларга ҳурмат, турли миллат ва эътиқод вакилларига нисбатан бағрикенглик руҳида тарбиялаш ҳамда терроризм, экстремизм, турли оқимлардан ёшларни асрашга қаратилган, жумладан, “оммавий маданият”нинг турли иллатларидан ҳимоя этиш мавзусида атрофлича маълумот берилди. 

Шунингдек, дин ниқоби остида турли норасмий ташкилотлар томонидан дунёда содир этилаётган хунрезликлар, бунга олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарвочиликка берилмаслик, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Бу каби тадбирлар Хоразм вилояти бўйлаб давом этмоқда.
 
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати