Биродар мамлакат халқаро миқёсда эътироф этилган миллий даражадаги ютуққа эриша олганида, биз ушбу ютуқни мақташимиз ва дуо қилишимиз керак, токи Ватан деб аталмиш кема эзгулик, фуқароларининг фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган марраларга етиб борсин. Ўзбекистон 2022 йил 14-16 сентабр кунлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти давлат раҳбарлари, шунингдек, ушбу ташкилотга аъзо, кузатувчи ва барқарор ривожланиш йўлида ушбу ташкилотга аъзо бўлишни истаган мамлакатлар раҳбарлари ва бош вазирларини тўплаб, йирик халқаро тадбирни ўтказишда муваффақият қозонди. Бу воқеа ҳозирги давримиз учун зарур бўлган иқтисодий ривожланиш ва тараққиёт бўйича янги қарашларни илғор суришга имконият яратади.

Иқлим ўзгариши натижада пайдо бўлаётган чўллашиш, қурғоқчилик, глобал миқёсдаги озиқ-овқат инқирози ёҳуд “озиқ-овқат хавфсизлиги” муаммолари бусиз ҳам турли ғалаёнлар, урушлар ва беқарорликни бошидан ўтказаётган дунё мамлакатлари эътиборини тортаётган масалалардандир. Буларнинг барчаси халқларнинг барқарорлигига, мамлакатлар ва уларнинг халқлари фаровонлиги учун барпо қилинаётган ватан учун таҳдиддир.

Ўзбекистон эътиборга лойиқ ва ўрганилиши мумкин бўлган тажрибага эга. У қадимги тарихга эга ва бой ислом меросини ўз бағрида сақловчи мамлакат ўлароқ, бу мерос ва қадимий цивилизацияни ўзида намоён этган жомеълар, масжиду мақбаралар, меъморий ёдгорликларни сақлаб қолиш билан чегараланмасдан, бу бойликни Қуръони карим, араб тили, ҳадис илми орқали янги авлодга ўз ватани ўтмишини ўргатадиган марказлар, мадрасаларни барпо қилиш орқали ҳозирги кунимизда ҳам тилга киритиб тирик ҳолда муҳофаза қилиш уддасидан чиққан. Шу билан бирга олиму уламолар ва ҳадис илми имомларига кўрсатилган эътибор ҳам юқори даражада. Мазкур уламолар орасида пешқадами албатта пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини жамлаган, “Саҳиҳ ал-Бухорий” тўплами муаллифи Имом Муҳаммад Исмоил ал-Бухорий (20 июл 810 й. – 1 сентябр 870 й.)дир. Ўз тарихи ва миллий ҳамда умумбашарий мероси билан фахрланадиган халқ, шубҳасиз, ҳурматга лойиқдир. Ушбу юрт фарзандлари ўз меҳмонларини илм-фан ва маърифатнинг ёрқин тарихини ташкил этадиган ва ўз пайтида йўлбошловчи маёқ бўлган ушбу жойларга олиб боришганда, меҳмонларни ушбу цивилизациянинг чуқурлиги ва улуғворлиги билан таништирадиган мутахассисларни ажратиб беришади. Ҳеч шубҳа йўқки, тарих шарқу ғарбга, шимолу жанубга тарқалган бизнинг цивилизациямизнинг чуқурлигига гувоҳлик беради.

Биз Тошкент ва Самарқандда учрашган Ўзбекистон фарзандлари ўз мамлакатининг меҳмонларини қутлашга, қисқа вақт ичида уларни ўз мамлакатининг бойликлари ва умумбашарий мероси билан таништиришга катта эътибор қаратишлари билан энг ажойиб ўрнакни кўрсатдилар. Улар берган маълумотлар фактларга тўла, ота-боболарининг умуминсоний тажрибалари билан лиммо-лим. Мен Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчиси Улуғбек Мақсудовга, Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари доктор Давронбек Мақсудов жанобларига миннатдорчилик изҳор қиламан, шунингдек протокол хизматидан жаноб Абдулҳамид ва жаноб Шерозга ташаккур билдираман. Икковлари ва уларнинг Тошкент ва Самарқанддаги ҳамкасблари бизга меҳмондўстлик кўрсатиш ва бизга ўз мамлакатлари ҳақида, у босиб ўтган тарихий даврлар тўғрисида фойдали ва бой маълумотларни тақдим қилишда жонбозлик кўрсатдилар. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев жаноблари ва у билан бирга элчихона ходимлари араб олами ва дунёнинг бошқа дўст мамлакатлари, хусусан, биз билан умумий тарих, маданият, дунёвий ва диний илмлар эга бўлган мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари бўйича кўприкнинг бир бўлаги бўлмиш ушбу ташрифнинг муваффақиятли ўтишини кузатиб боришди. Мен ва дўстим, ваколатга эга вазир, Осиё, Австралия ва Араб-Осиё ҳамкорлиги департаменти директори доктор Муҳаммад бин Сиддиқ Араб Давлатлари Лигаси Бош котиби жаноб Аҳмад Абул-Ғайтнинг ушбу халқаро форумда Араб Давлатлари Лигаси вакили бўлиш юзасидан топшириғи ва билдирган ишончига мушарраф бўлдик. Бу йирик халқаро тадбир Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити бўлиб, Араб Давлатлари Лигаси ушбу ташкилот билан ҳамкорлик ўрнатиш ва мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги учун халқлараро англашув кўприкларини қуришни кутмоқда. Ўзбекистон ушбу халқаро саммитни бир қатор давлат раҳбарлари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирокида муваффақиятли ўтказишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистонда биз гувоҳ бўлган шаҳарсозлик ва бунёдкорлик мерос ва ёдгорликларни саылаш билан маданий уйғунликда амалга оширилмоқда. Бунёд қилинган жойлар қадимий цивилизация биноларига ўзаро ҳамоҳанг тарзда ва уйғунликда туташиб кетганлиги инсонни лол қолдиради. Шу билан бирга дарахт экиш ва кўкаламзорлаштириш, Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларини дарахтлар ва бошқа ўсимликлар билан яшил тусга буркаш яшил майдонларни кенгайтиришга қаратилган маданий онгнинг юқори эканлигига далилдир. Буларнинг барчаси иқлимни сақлаш ва дарахт экишга интилиш, шунингдек барча давлатларнинг мақсадига айланган чўлланишни олдини олиш масалалари билан уйғунликда олиб борилади. Зеро барча давлатлар яшиллик ва дарёлар ва ёмғирдан иборат сув неъматидан юртни кўкаламзорлаштириш йўлида фойдаланиш Ватан ва фуқароларнинг фаровонлиги учун эканлигини яхши англайдилар.

Шу билан бирга Ўзбекистоннинг энг муҳим шаҳарларини (Тошкент, Самарқанд ва Бухорони) боғлайдиган тезюрар поезд темир йўл лойиҳаси ушбу шаҳарларнинг қадимий тарихини ушбу мамлакатнинг истиқболли ривожланиши билан боғлаш муҳимлигига яна бир далилидир.

Дарҳақиқат, тарих илм-фан, адабиёт ва маданият соҳасида қўлга киритилган ютуқларга, шунингдек, бутун инсоният фаровонлиги учун халқларнинг юксак марраларга етишга қодир эканлигига гувоҳдир. Араб ва Мусулмон мамлакатларидаги масъул идораларнинг меросимизга кўрсатаётган ғамхўрлиги ҳурмат ва эъзозга лойиқдир. Биз эса келажакка умид билан қарайдиган ҳар бир бунёдкор қўлларни фақат мақташимиз керак.

Яхшилик ва эзгуликда кўришгунча …