#ҳудудлар

Фарғона вилоятида ҳудуддаги бошқарма, ташкилот ва корхоналар ҳамда жамоат ташкилотларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишчи-ходимлар ўртасида экстремизм, терроризмнинг салбий оқибатларини кенг тушунтиришга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остидаги тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. 

Ана шундай тадбирлардан бири “Фарғона Азот” МЧЖда ўтказилди. Тадбирда сўзга чиққанлар хатарли таҳдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси илм-маърифат улашиш, яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик ҳисси билан яшаш лозимлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида иштирокчилар ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати