#hududlar

Тадбирда Бухоро шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини раислари, хотин-қизлар фаоллари, шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарлари, имом-хатиблар, отинойилар, вилоятдаги диний таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбирда мамлакатимизда фуқароларнинг диний эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик ва сўнгги йилларда диний-маърифий соҳадаги кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Ҳеч шубҳасиз, юртимизда турли соҳаларда эришилаётган барча улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади.

Йиғилишда долзарб мавзуда тайёрланган махсус видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати