#hududlar

Фарғона вилоятида вилоят ҳокими ўринбосари, қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва унинг шаҳар-туман бўйича мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Учрашувда бугунги кунда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, шунингдек, "Жаҳолатга қарши маърифат" доирасидаги тадбирларни тизимли ташкил этиш, самарадорликка алоҳида эътибор қаратиш, турли давлат ва нодавлат ҳамкор ташкилотлар билан ишларни юқори савияда ташкил этиш ва фаолиятни такомиллаштиришда эътибор қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида фикр алмашилди. Шунингдек, фаолият самарадорлиги юзасидан зарурий тавсия ва таклифлар берилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги байрами муносабати билан ҳамда диний-маърифий соҳа фаолиятини ривожлантиришдаги фаол иштироки, республика ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ходимларга Дин ишлари бўйича қўмита раиси ташаккурномаси топширилди.

Бу каби тадбирлар республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати