Мамлакатмизда Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган изчил сиёсат элу-юрт тинчлигини сақлаш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, бир сўз билан айтганда инсон қадрини улуғлашга қаратилганлиги билан янада аҳамиятли. Бу жараёнда маҳаллаларда фаолият олиб бораётган мутасадди ва фаолларнинг фаоллиги, жонбозлиги муҳим ўрин тутади.

Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакачиси, хотин-қизлар фаоли лавозимлари жорий этилгани аввало ҳудудлар ривожига, аҳоли турмуш тарзи яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу тизим аҳолини ижтимоий-маънавий дунёқарашини кенгайтиришда ҳам муҳим рўл ўйнамоқда.

Андижон вилояти, Пахтаобод туманида ҳам бўлиб ўтган очиқ мулоқотда шу ҳақда сўз борди. Дастлаб иштирокчиларга инсон ҳаётига раҳна солаётган дунёнинг айрим нуқталаридаги ҳунрезликлар акс этган видеофильм намойиш этилди. 

Тадбирда маҳаллаларда маънавий муҳитни барқарорлигини таъминлашда оилаларни мустахкамлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш ва миллий қадриятларимизни тарғиб этишдаги ўрни жуда аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Ўз ўрнида сўзга чиққанлар хатарли тахдиддан сақланишни ягона йўли маърифат эканлиги, муқаддас динимизда инсонийликни энг олий намунаси маърифат улашиш,  яхшилик қилиш, яратилаётган шароитларга шукроналик келтириш эканлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Самимий руҳда ўтган очиқ мулоқот сўнгида маҳалла фаоллари ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий дунёсини бойитиш йўлида бир тану бир жон бўлиб хизмат қилажакларини таъкидлаб ўтишди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати