Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, пойтахтимиз ва ҳудудларда “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги учрашув пойтахтимиздаги Учтепа тумани ва Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида ўтказилди.

Тадбир Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Учрашувда ислом динининг моҳияти, дин ниқоби остидаги ҳаракатлар, дунёдаги вазият, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамлик ва бунинг асоси бўлган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, уларни турли ёт мафкуралар таъсиридан асраш, гиёҳвандлик балоси каби мавзуларда тўхталиб ўтилди.

Мулоқот сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати