Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Унга кўра, ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари Қўмита ходимлари иштирокида мини-футбол машғулот ва ўйинлар ташкил қилиниб келинмоқда.

Бугун, 12 август куни ҳам режага мувофиқ Қўмита ходимлари мини-футбол бўйича машғулот ўтказдилар.

Шубҳасиз, ҳар бир инсоннинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирларни амалга оширишда фаол бўлиши бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Бу каби жамоавий спорт машғулотлари ташкилотда меҳнат унумдорлигини ошириб, ходимларнинг ўзаро аҳиллигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бир сўз билан айтганда, спорт билан шуғулланиш – жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси ҳисобланади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати