Бугун Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида "Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!" шиори остида тарғибот тадбири ўтди.

Йиғилишда вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, маънавият ва маърифат тизими масъуллари, сектор раҳбарлари ва турли давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари қатнашди.

Мавзу юзасидан  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Маърупов иштирок этди. 

Тадбирда бугунги глобаллашув даврда халқимиз, хусусан ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраб-авайлаш, "оммавий маданият" унсурларидан ҳимоя қилиш, уларда маънавий иммунитетни шакллантириш борасида тушунчалар берилди. Шунингдек, мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати