“Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий-маърифий семинар-тренинг ташкил этилди
Наманган шаҳар ҳокимлигида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” шиори остида маънавий-маърифий семинар-тренинг ташкил этилди. Йиғилишда шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмитанинг Ахборот хизмати раҳбари Илҳомжон Маърупов иштирок этди. У аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида тушунчалар берди.
Йиғилишда бугунги глобаллашув даврда ҳар бир инсонни ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, уларда юксак ватанпарварлик туйғусини ва гўзал ахлоқий маданиятни шакллантиришга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Семинар давомида долзарб мавзуга оид видеоролик намойиш этилди. Учрашувда айтилган фикр-мулоҳазалар йиғилганлар учун муҳим амалий кўникма бўлди.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати