2022 йилнинг 5-6 июль кунлари Англиянинг Лондон шаҳрида "Дин ва эътиқод эркинлиги" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Конференцияда 100 дан зиёд давлатлардан 700 га яқин вазирлар, олимлар, мутахассислар, турли дин вакиллари иштирок этмоқда.

Конференция иштирокчилари бугунги даврда лин эркинлиги ва бағрикенглик, дин вакилларининг ўзаро тотув ва ҳамжиҳат яшашлари зарурлиги борасида маърузалар қилмоқдалар. Конференциянинг биринчи кунида бу борада Ўзбекистон тажрибасига бағишланган маъруза ҳам иштирокчиларга тақдим этилди.

Ҳозирда мамлакатимизда 16 та диний конфессияга оид 2335 та диний ташкилот фаолият юритмоқда. Уларнинг эркин фаолияти қонунан билан мустаҳкамланган. Ўзбекистон делегацияси таркибида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов ҳам иштирок этмоқда.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати