Юқори Чирчиқ туманининг "Миллатлар дўстлиги" маданият саройида  “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва турли ғоявий  таҳдидлардан асраш мақсадида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда XXI аср - глобаллашув жараёнида ёшларимизнинг радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ахборот ва маълумотлар олаётгани, бу жараёнда баъзи бир ақидапараст оқимлар ёшларга мафкуравий таъсир ўтказишга уринаётгани ҳамда уларнинг олдини олиш борасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

‼️Шунингдек, бугунги кунда жаҳолатга карши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этаётгани, бунда ёшларнинг  миллий қадриятларга содиқ, ошкора ва пинҳона кўринишдаги ғоявий таҳдидларга қарши курашадиган қилиб тарбиялаш лозимлиги қайд этилди.

Тадбир сўнгида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати