Хива шаҳри ва Қўшкўпир туманларида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида маънавий-маърифий ва тасвирий тарғибот тадбири ўтказилди. 

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосарлари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармаси ходимлари, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят ходимлари, диний ташкилотлар вакиллари, талаба ва ўқувчилар, маҳалла фаоллари, шаҳарда истиқомад қилувчи турли миллат вакиллари, жами 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, дин ниқоби остида турли норасмий ташкилотлар томонидан дунёда содир этилаётган хунрезликлар, бунга олиб келган сабаб ва шарт-шароитлар муҳокама қилиниб, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, лоқайд ва бепарвочиликка берилмаслик бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг мудҳиш қиёфасини фош этувчи, миллатлараро тотувликни тарғиб қилувчи фотокўргазма ва видеоролик намойиш қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати