“Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.
Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази, ЎзФА Шарқшунослик институти, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати