Бугун, 19 май куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари “Декларациялар мулоқоти” номли халқаро анжуманда қатнашиш учун Бухоро вилоятига ташриф буюрдилар. 

Диний соҳа раҳбарлари ушбу вилоятдаги сафарларини эрта тонгдан табаррук масканлардан бири Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар.

Зиёрат асносида ўтганлар хотирасига Қуръони карим оятлари тиловат қилинди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати