Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Қодиров Баҳодир Рахимович Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.