Инсоният “гўзаллик, вафо, садоқат, меҳр” рамзи ўлароқ аёл, хусусан, Она сиймосига эҳтиром кўрсатиб келмоқда. У тенгсиз мўъжиза бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолади.

Бугун Дин ишлари бўйича қўмита марказий аппаратида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қўмита раиси С.Тошбоев барча аёл-қизларни байрам билан самимий табриклади. Уларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз барчангизга байрам муборак бўлсин!