Жорий йилнинг 1 март куни Фарғона политехника институтида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тарбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Ж.Хатамов иштирок этди.
 

Шунингдек, ушбу йўналишдаги тадбир Фарғона давлат университетида ўтказилиб, унда Фарғона жамоат саломатлик тиббиёт институти, Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалининг устоз-мураббийлари иштирок этди. 

Тадбирда мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳамда турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, ёшларни она Ватанга бўлган муҳаббат, юртга садоқат, миллий урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, мафкуравий иммунитетларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир давомида мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати