Ўзбекистон халқаро ислом академияси ИРСИКА, АЙСЕСКО, ЮНЕСКО каби халқаро ташкилотлар, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот марказлар ва университетлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйган. Шуни инобатга олиб, Ислом академиясига БАА, Туркия, Малайзия, Ўмон, Кувайт ва бошқа давлатларда “Ўзбекистон буюк алломалар юрти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш (концепция, дастур, сценарий, иштирокчилар рўйхати) юзасидан топшириқ хати йўлланди. Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг малакали мутахассислари таркибида ишчи гуруҳи тузилган. Ишчи гуруҳ томонидан халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар режаси ҳамда ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш (концепция, дастур, сценарий, иштирокчилар рўйхати) ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Қувайт университети ҳамда Қувайтдаги Араб ярим ороли бўйича Франция тадқиқотлар марказининг ушбу анжуманни ўтказишда ҳамкорлик қилишга тайёрлиги маълум қилинган.  Ушбу таклифни амалга ошириш мақсадида анжуман ҳужжатлари тўпламини тайёрлаш ва хорижий ҳамкорларга тақдим этиш учун араб тилига таржима қилиш ишлари бошланган.

“Конфессиялараро мулоқот ва диний бағрикенглик – жамият барқарорлиги” мавзусида халқаро ва республика конференцияларини анъанага кўра “16 ноябрь - Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ташкил этилиши белгиланган.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, республикада фаолият олиб бораётган барча конфессиялар вакиллари ҳамда Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий мамлакатлар элчихоналари ходимларининг иштирок этилиши режалаштирилмоқда.

Тадбирларни ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари қуйидаги йўналишларда олиб борилмоқда:

- идоралараро ишчи гуруҳи тузиш;

- иш режасини тасдиқлаш;

- конференцияларни ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш (концепция ва дастур ишлаб чиқиш, хорижий ва маҳаллий иштирокчилар рўйхатини шакллантириш) ҳамда уларни ОАВда кенг ёритиш.

Хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари ва учинчи ренессанс” мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказиш учун Дин ишлари бўйича қўмита, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари мутахассисларидан иборат  Ишчи гуруҳи шакллантирилмоқда

 

Дин ишлари бўйича қўмита