Жорий йилнинг 28 февраль куни Бухоро давлат университетининг Педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тарбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Дин ишлари қўмитанинг Бухоро шаҳар бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро шаҳар бўлими, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда диний соҳа ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. 

Тадбир давомида талаба-ёшлар томонидан мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли мутахассислар томонидан жавоблар олдилар.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” доирасида Қорақалпоғистон тиббиёт институтида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Сапарбаев иштирок этди. 

Тадбирда дин ниқоби остида ёш авлодни турли хил вайронкор ғояларга эргаштиришни мақсад қилган турли оқимлардан асрашимиз, интернет тараққий этган даврда турли тармоқларда берилаётган ҳар хил асоссиз маълумотларга таянмаслик лозимлиги қайд этилди. Айниқса, бугунги кунда ёшлар онгида она Ватанга бўлган муҳаббат, қадимий, бой тарихимизга нисбатан ҳурмат, уларнинг онгида ва қалбида мафкуравий-маънавий иммунитетни кучайтириш долзарб масалалардан эканига алоҳида тўхталинди. Анжуман давомида мавзуга оид видеолавҳа намойиш этилди.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати