#инсон_қадри
#аҳоли_билан_мулоқот

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами давлатимиз томонидан алоҳида ҳимояга олингани, уларга муносиб турмуш шароити яратиш борасида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этиш лозим. 

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари вилоятлар бўйлаб халқимиз билан учрашувлар ўтказмоқда.  

Жорий йил 22 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан вилоятдаги муаммоли маҳаллалар аҳолиси билан учрашувлар ташкил қилиниб, маҳаллабай ишлаш тизимини йўлга қўйилди.

Бугун ушбу тадбирлар доирасида мавжуд камчиликларни жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокидаги навбатдаги сайёр учрашув ва суҳбатлар ташкил қилинди. 

Мазкур тартибдаги дастлабки сайёр учрашув Жомбой туманидан бошланди. Аҳоли билан суҳбат давомида  мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, бугунги доруломон кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш каби жиҳатларга тўхталиб ўтилди. 

Туманда истиқомат қилаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва уларнинг фарзандларига ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак кўрсатилди. 

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати