Жорий йилнинг 22 февраль куни, Хоразм вилояти Хонқа туманидаги умумий ўрта таълим мактабда ўқувчилар ўртасида “Оммавий маданият – маънавиятимиз кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман Маънавият ва маърифат маркази, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими туман ФҲДЁ бўлими ходимлари иштирок этди.

Маърифий мулоқотда ўқувчи-ёшлар турли мафкуравий таҳдидлар шароитида уларнинг тузоғига илинмаслик чоралари ҳақида тушунчага эга бўлишди.
Шунингдек, шу куни Хазорасп тумани тиббиёт бирлашмасида ҳам шифокорлар иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Маърифий учрашувлардан кўзланган мақсад — мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини талаба-ёшларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш ҳамда турли ёт ғоялардан ҳимоя қилишга қаратилгандир.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати