Жорий йил 21 февраль куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш аъзоларининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси юзасидан баёнот қабул қилишлари бўйича йиғилиш ўтказилди.
 

Йиғилишни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси хусусида қисқача тушунтириш бериб ўтилди. Мазкур лойиҳанинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ташкил этилганлигига изоҳ берилди.

 
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли чоралар кўрилиши, қимматбаҳо навли дарахт ва буталар кесилишига мораторий жорий қилиниши, дарахт кесганлик ҳолатлари учун жарима ва компенсациялар миқдорининг оширилиши борасида амалий ишлар амалга оширилди.
 
Тадбир сўнгида Конфессиялар вакиллари билан биргаликда мурожаат қабул қилинди. 

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати