#Hududlardan_xabarlar
#jaholatga_qarshi_marifat 

Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларни кўллаб-қувватлаш, уларнинг илм-маърифатли, соғлом қилиб тарбиялаш масаласига катта аҳамият қаратилмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита вилоят бошқармаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Наманган давлат университети катта мажлислар залида  "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида ўтказилган тадбирда ҳам ана шулар хусусида сўз борди.

Мулоқот давомида Давлат раҳбари томонидан таълимга берилаётган имкониятлар, ёшларга яратилаётган шароитлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш, терроризм ва экстремизмнинг аянчли оқибатлари, бугунги кунда дин ниқоби остида амалга оширилаётган хунрезликларнинг моҳияти каби мавзулар муҳокама этилди.

Тадбирда талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Дин ишлари бўйича қўмита 
Наманган вилояти бошқармаси