Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда 4000 дан ортиқ зиёратчиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турибдилар. 

Мадина шаҳридаги "PullMan Zam Zam" меҳмонхонасида юртдошларимиз карантин талабларига мувофиқ ҳар бир хонага 2 кишидан қилиб жойлаштирилиб, тиббий ниқобда юришлари таъминланмоқда.

Айни пайтда Маккаи мукаррамада Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган зиёратчиларимиз 5 вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Бу ерда зиёратчиларимиз Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийлари каби мўътабар қадамжоларга ташриф буюрмоқдалар. 

Зиёратчиларимизнинг барчалари соғ-саломат.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати