Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Камилов Музаффар Муротович Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди (https://t.me/Press_Secretary_Uz/1218). Шунингдек, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.

Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати