Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш марказида республикада фаолият олиб бораётган вилоят, шаҳар-туман Бош имом-хатиблари учун “Янги Ўзбекистонда диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар: муаммо ва ечимлар” мавзусида 72 соатлик малака ошириш ўқувларининг иккинчи босқичи бошланди, деб хабар бермоқда Академия матбуот хизмати. Унда 116 нафар бош имом-хатиб иштирок этмоқда.

Мазкур ўқувларнинг дастлабки куни “Ижтимоий-диний масалалар: муаммо ва ечимлар”, “Янги Ўзбекистонда диний соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида кўтарилган масалалар таҳлили” мавзуларида тингловчилар билан дарс машғулотлари олиб борилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати