Соҳа мутахассислари билан мулоқот ташкил этилди
30 ноябрь куни Нақшбанд зиёратгоҳи мажлислар залида жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш, таълим соҳасини янги босқичга кўтариш ҳамда диний соҳа ходимларининг салоҳиятини ривожлантириш мақсадида тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилишда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Э.Мажидов, Дин ишлари бўйича қўмита, вилоятдаги диний таълим муассасалари раҳбарлари, диний соҳа ходимлари ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этди.
Суҳбат давомида соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда олдинда турган вазифалар ҳақида гапириб ўтилди.
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати