“Халқаро бағрикенглик куни” муносабати билан ҳудудларда маданий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Сана муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида "Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик" шиори остида "Ўзбекистон - бағрикенг диёр" номли маданий тадбир ҳамда ҳунармандчилик ва  рассомчилик кўргазмалари ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида барча ҳудудларда “Дўстликни тараннум этган юрт” ҳужжатли фильмининг тақдимоти ўтказилди. Турли миллат вакиллари билан биргаликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Дўстлик боғи”ни ташкил этиш ва турли миллатлар вакиллари иштирокида “Дўстлик учун” дарахт кўчатларини ўтқазиш, “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусида илмий-амалий ва маданий-маърифий тадбирлар, вилоятдаги миллий маданий марказлар фаоллари ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. “Бағрикенглик – миллатлараро ва динлараро муносабатларда инсон ҳуқуқларига риоя этишнинг асосий тамойили” мавзусида илмий мақолалар танловини ташкил этиш ва ўтказилиши режалаштирилган.

“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида ташкил этиладиган тадбирлар аҳоли, айниқса, ёш авлодни турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати