Хабарингиз бор, 15 ноябрдан эътиборан мамлакатимизда 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилади.

Шу муносабат билан, Халқаро пресс-клуб “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” мавзуидаги ўзининг навбатдаги сессиясини ташкил этмоқда. 

Сессияда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари, Дин ишлари бўйича қўмиталар раҳбарлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари ва бошқа мутасаддилар иштирок этиши кутилмоқда.

Эфирни сиз тўғридан-тўғри бугун, 15 ноябрь соат 11:15 да “Ўзбекистон 24” ва “УзРепорт” телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати