Куни кеча, Самарқанд вилояти ҳокимлигида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Ёшларни ақидапараст оқимлар таъсиридан сақлаш” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Д.Мамадкулов олиб борди.

Кун тартибидаги масалалалар юзасидан Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари сўзга чиқиб, ташкил этилган семинар-тренинг иштирокчиларининг мавзу борасида бўлган муносабати ва олиб борилган тарғибот тадбирларининг нақадар самарали олиб борилиши бўйича тўхталиб, фикр ва тавсияларини берди.

Йиғилиш якунида Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман (шаҳар) бош мутахассислари ва туман (шаҳар) тарғибот гуруҳ раҳбарларига тарғибот ва амалиёт ишларига қўлланма сифатида фойдаланиш учун зарур китоблар тарқатилди.

Ушбу йўналишдаги тадбирларнинг навбатдагиси шу йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд давлат тиббиёт институтида Дин ишлари бўйича қўмита вилоят ҳудудий бошқармаси мутахассислари ва ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Ёшларни ақидапараст оқимлар таъсиридан сақлаш” мавзусида институт профессор-ўқитувчилари, талабалари учун маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Учрашувда дунё манзаралари кун сайин ўзгариб, тинчлик-тотувликка таҳдидлар тобора кучаяётган бугунги даврда янада огоҳ ва ҳушёр бўлиш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, бугунги кунда ёшларнинг турли оқимларга кириб қолиш сабаблари қаторида уларнинг билими, шу жумладан, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ҳамма нарсага – бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳоказоларга эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тил билан айтганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни алоҳида сабаб қилиб кўрсатиш мумкинлиги борасида тўхталиб ўтилди.
Бу каби тадбирлар вилоятдаги бошқа таълим муассасаларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Самарқанд вилояти бошқармаси