Жорий йилнинг 5 ноябридан 10 ноябрига қадар «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида мамлакатимиздаги вазирликлар, идоралар ва юқори турувчи ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида футбол бўйича анъанавий «Бош вазир кубоги-2021» мусобақаси ташкил этилади.

Турнирнинг финал баҳси мамлакатимизнинг бош аренаси – «Бунёдкор» стадионида 10 ноябрь куни ўтказилади.

Мусобақа Низомига кўра, ўйинлар 25 дақиқадан икки бўлим давом этади. Ҳар бир жамоа ўз таркибига 15 нафар футболчини киритиши мумкин ва алмашишлар сони чекланмаган.

Бугун, 6 ноябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита футбол жамоаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги футбол жамоаси билан ўзаро беллашади.

Футбол жамоамизга омад ёр бўлсин! Ғалаба сари одимланг, азиз ҳамкасблар!

Дин ишлари бўйича қўмита жамоаси