Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Дин ишлари бўйича қўмита мажлислар залида янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси Феруз Рашидов ўз маърузаси билан иштирок этди. 

Дастлаб, ҳуқуқий тарғибот тадбирида Ўзбекистонда виждон эркинлигини таъминлаш ва фуқароларнинг эътиқодий эҳтиёжларини тўла-тўкис қондириш борасида олиб борилган фаолиятнинг мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий асослари тўлиқ ва таҳлилий тушунтириб берилди.

Шунингдек, янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти, ундаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида, виждон эркинлигини таъминлаш бугунги кунда юртимиздаги энг устувор вазифалардан бири экани, янги қонун бу борадаги ислоҳотларнинг муҳим таянчи ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида соҳа вакиллари мавзу юзасидан ўзаро қизғин фикр алмашдилар ҳамда тингловчилар томонидан берилган саволларга мутахассис томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Ахборот хизмати