Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Виждон эркинлиги – ҳар бир жамият эркинлигининг кўзгусидир” мавзусида конференция ўтказилди, деб хабар бермоқда ЎзХИА Ахборот хизмати.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом институти, Ўзбекистонда фаолият юритаётган конфессиялар, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти вакиллари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчилари иштирок этди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси Шуҳрат Бафаев кириш сўзи билан очиб берди.
Анжуман давомида сўзга чиққанлар виждон эркинлигини таъминлаш бугунги кунда юртимиздаги энг устувор вазифалардан бири эканлигини, янги қонун бу борадаги ислоҳотларнинг муҳим таянчи эканлигини қайд этишди.
Тадбир якунида мавзу юзасидан ўзаро савол-жавоб ўтказилди. 
 
Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати