Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасалари 2021-2022 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари тасдиқланган низомга кўра Давлат тест маркази томонидан “Чет тили”, “Тарих” ва “Маънавият ва маърифат” фанларидан тест синовлари ўтказилди.


Бугун 25 август куни имтиҳон натижалари эълон қилинди. 


Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида ўтказилган тест синовлари натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot телеграм ботига ДТМ махсус кодини юбориш орқали билиб олишлари мумкин.