Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 10 та ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили бўйича саралаш тест синовлари 2021 йил 18 август куни Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни билан тасдиқланган рўйхатда мавжуд очиқ ҳудудларда карантин талабаларига мувофиқ ўтказилиши ташкил этилди.


Имтиҳонлар ўтказиладиган майдонга абитуриентлар санитария-эпидемиология қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳимоя ниқоби, махсус қўлқопда, тана ҳарорати ўлчанган ҳолда махсус дезинфекция қурилмаси орқали киритиш тўлиқ таъминланди.


Тест жараёнларини пандемия шароитидан келиб чиқиб белгиланган карантин талаблари ва турли кўнгилсиз ҳолатларсиз ўтказишни таъминлаш мақсадида Тиббиёт бирлашма, Санитария эпидемилогия маркази, ИИБ, ФВВ, Миллий гвардия ходимларини жалб қилинган ҳолда Давлат тест марказининг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан ташкил қилинди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар хорижий тил (30х3.1 – 93 балл), тарих (30х2.1 – 63 балл) ва маънавият ва маърифат (30х1.1 – 33 балл) фанларидан тест синовларини топширдилар.

 

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати